Линклар

logo-print

Грузияда очлик акцияси иштирокчиси ўзига ўт қўймоқчи бўлди


Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида очлик акцияси иштирокчиси бўлган аёл бош вазир Бидзина Иванишвили бизнес-маркази олдида ўзини ёқиб юборишга уринди.

“Ивери” телекомпаниясининг хабар қилишича, Ирина Мгвделадзе телекамералар олдида устидан бензин қуйиб, ўзини ёқиб юборишга ҳаракат қилган, бироқ аёлнинг ёнида бўлган полициячилар бунга йўл қўймаганлар.

Мгвделадзе ва яна бир неча киши ўзларига узоқ муддатли ва кам фоизли кредит берилишини талаб қилиб, 28 кундан буён очлик акциясини давом эттирмоқда.
XS
SM
MD
LG