Линклар

Доғистоннинг Қизляр шаҳрида тақиқланган Ҳизбут-Таҳрир партиясининг 17 муҳтамал аъзоси қўлга олинди.

Уларнинг тўрт нафарига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Доғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳибсга олинганлар полицияга қаршилик кўрсатганини айтмоқда.

Шанба куни Қизляр шаҳри остонасида Ҳизбут-Таҳрир рамзлари туширилмиш оқ ва қора байроқлар ўрнатилган 10 та машина полиция томонидан тўхтатилганди ва ўшанда полиция 12 киши қўлга олингани ҳақида билдирганди.

Қўлга олинганлар Қизлярга тўйга кетаётганларини айтганлар.

Маълум бўлишича, мазкур машиналарда 5 нафар аёл ва болалар ҳам бўлган. Улар ўша заҳотиёқ қўйиб юборилган.
XS
SM
MD
LG