Линклар

logo-print

Қозоғистонда паспортида нуқсон бўлган икки ўзбекистонлик ушланди


Қозоғистонлик чегарачилар Россияга кетаётган ва паспортида нуқсон бўлган икки ўзбекистонликни қўлга олдилар.

Бу ҳақда журналистларга Атирау вилоят ички ишлар департаменти матбуот хизматининг бошлиғи Гулназира Мухтарова маълум қилган.

Унинг айтишича, қўлга олинган ўзбекистонликлардан бирининг паспортида 19 ва 20-варақлари, бошқасиникида эса 27 ва 28-варақлари бўлмаган.

- Афтидан, бу варақларда ўз вақтида мамлакатдан бадарға қилиниш ҳақида қайдлар бўлган, - дейди ички ишлар департаменти масъули.

Ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG