Линклар

logo-print
Қозоғистоннинг оғир атлетика бўйича командаси катта тренери Данияр Утешев Тошкентдаги меҳмонхоналардан бирида жонсиз ҳолда топилган.

Бу ҳақда Қозоғистон оммавий ахборот воситалари мамлакат Оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда хабар тарқатди.

- Данияр Утешев Тошкентда жон таслим қилганини тасдиқлашимиз мумкин, бироқ бунга нима сабаб бўлганини ҳозирча айтолмаймиз, - дея иқтибос келтиради федерация матбуот хизмати вакили сўзларидан Tengrinews.kz.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Утешевнинг жасади топилган меҳмонхонада тергов гуруҳи иш олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG