Линклар

Покистоннинг Пешовар шаҳрида худкуш бомбачи ҳужумида камида саккиз киши нобуд бўлди, қирқдан ортиқ одам жароҳат олди.

Пешовар шаҳар полицияси бошлиғи Лиақат Али Хон ҳужум полиция патрулига қаратилганини маълум қилди.

Бироқ полиция зобити Муҳаммад Файсалга таяниб, Франс пресс агентлигининг билдиришича, ҳужум нишони портлашдан бир оз олдин машинада ўтиб кетган юқори лавозимли ҳукумат расмийси Шохибзода Анийс бўлган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Покистонда 11 май кунига белгиланган парламент сайлови арафасида бомба ҳужумлари авж олмоқда.

Якшанба куни Покистон шимоли-ғарбида сиёсатчиларга қарши амалга оширилган ҳужумларда 11 киши нобуд бўлди.

Сўнгги ҳафталарда рўй берган порлашларда камида 60 киши ҳалок бўлган.

Ҳужумларнинг аксари толиблар таҳдидига учраган дунёвий партиялар номзодларига қарши уюштирилган.
XS
SM
MD
LG