Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:27

“Тумандаги солиқчи ойига 9000 $ гача топади”


2012 йил, 24 октябрда туширилган бу суратда порахўрликда айбланаётган бир неча солиқчининг судланаётгани акс этган.
2012 йил, 24 октябрда туширилган бу суратда порахўрликда айбланаётган бир неча солиқчининг судланаётгани акс этган.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи 29 апрел куни тарқатган хабарда иддао қилинишича, “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритаётган деярли ҳар бир тадбиркор зиммасига ойига 100 доллардан тортиб 500 долларгача, баъзи ҳолатларда эса, 1200 долларгача тўлаб туриш мажбурияти юклаб қўйилган”.



Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи Фарғона вилоят, Риштон туманида ишловчи тадбиркорларнинг айтганларига таяниб, солиқ назорати тизимида коррупциянинг авж олгани тўғрисида 29 апрел куни хабар қилди.

Хабарда айтилишича, “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритаётган деярли ҳар бир тадбиркор зиммасига ойига 100 доллардан тортиб 500 долларгача, баъзи ҳолатларда эса, 1200 долларгача тўлаб туриш мажбурияти юклаб қўйилган”.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳининг хабар қилишича, “Солиқ инспекторларининг ойлик “даромади” камида 8 – 9 минг АҚШ долларини ташкил қилади ва бу ҳақда Риштон туман солиқ инспекцияси раҳбарияти, туман прокурори ва ҳокими билмаса керак”.

Гуруҳ раҳбари Суръат Икромов фикрича, 29 апрел куни тарқатилган хабарда Риштондаги вазият тўғрисида сўз борар экан, бу - фақат шу туман солиқчиларигина порахўр, дегани эмас.

- Бу нарса ҳамма жойда бор. Бизлар буни бир исбот тариқасида бераяпмиз. Бу ҳамма туманларда бор¸ коррупция Ўзбекистонда жуда илдиз отиб кетган нарса¸ деди Суръат Икромов.

Риштондаги вазиятни ўрганган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Баҳодир Элибоев жаноб Икромов бошқарадиган гуруҳ аъзоси.

Ундан солиқчиларни порахўрликда айблаш учун асослари нақадар етарли эканлигини сўрадик.

- Ҳа, етарли асос бор бу масалада. Тадбиркорларнинг бир нечтаси бизга мурожаат қилди ва мана шу муаммони гапириб беришди.

Озодлик: Хусусан нималар дейишди улар?

- Солиқ хизматидаги ходимларнинг арзимаган айблар билан катта суммалар қўйишларини олдин айтишди. Лекин у суммани бериб бораверсангиз, тадбиркор синиши мумкин. Шунинг учун тадбиркор катта сумма ўрнига кичикроқ суммани ўзининг чўнтагига солиб қўйишни ўйлайди. Таклифни киритади. Шунда албатта солиқ ходимлари унга розилик билдиришган. Баъзилари 100 доллардан, баъзилари 200 доллардан - ҳар хил суммаларни айтишди, дейди Баҳодир Элибоев.

Биз унинг ёрдамида риштонлик бирнеча тадбиркор билан боғланишга муваффақ бўлдик. Лекин улар исмини айтилмаслик шарти билан ҳам гапиришни истамади.

“Мен эртагаям Риштонда яшашим ва ишлашим керак”, деди улардан бири.
Яна бир риштонлик тадбиркор эса, бу нозик масаланинг “телефонда гаплашиладиган гап эмас”лигини эслатиш билан чекланди.

Баҳодир Элибоевнинг айтишича, туман солиқчиларининг ғайриқонуний ҳаракатларига оид тадбиркорлар шикоятларини ўрганган гуруҳ Риштон туман солиқ инспекцияси раҳбарияти билан ҳам учрашган.

- Бу масалани ўрганиш бўйича солиқ идорасига ҳам мурожаат қилдик. Aлбатта фақат тадбиркорнинг аризалари билан битта нарса чоп этиб юбормаймизку. Улар секин ҳаммасини гапириб беришди. Ростдан ҳам бунақа ҳолатлар кузатилган. Ҳатто бир-иккита маълумотлар билан ўртоқлашишди. Чунки солиқ ходимларининг орасида ҳам кун сайин мана шунақа тартибдан норози бўлиб бораëтганлар бор, деди Баҳодир Элибоев.

Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг Риштон тумани солиқчиларининг коррупциялашгани тўғрисидаги хабари, принципда, янги гап эмас. Бу муаммо тўғрисида Озодлик кўп чиқишлар қилган.

Муаммонинг мавжуд эканлигини Ўзбекистон ҳукуматининг ўзи ҳам билади. Масалан, 2012 йилнинг 8 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга “коррупция кўринишлари учун шароит яратадиган меъёрларни киритишни тақиқловчи” буйруғи кучга кирган эди.

Шу ҳужжат муносабати билан тайёрланган радиолавҳа қаҳрамонларидан бири “порасиз ишлашгина эмас, иш бошлаш ҳам мумкин эмас”, деган эди.

Биз Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан боғланиб тизимдаги коррупцияга қарши олиб борилаётган кураш тўғрисида сўрамоқчи бўлдик.

Вилоят бошқармаси вакили Риштондаги вазият ҳақида (бир солиқчининг ойига 9 минг долларгача пора олиши) эшитгач, “Йўғ-э, унчалик эмасдир”, дейиш билан чекланди. Бошқа саволларимизга жавоб беришни истамади.

Солиқ қўмитаси вакили эса, барча саволларга қўмита матбуот хизмати жавоб беришини эслатиш билан чекланди.

Матбуот хизмати телефонини кун давомида биров кўтармади.

Тумандаги солиқчи ойига 9000 $ гача топади

Тумандаги солиқчи ойига 9000 $ гача топади

Тумандаги солиқчи ойига 9000 $ гача топади

Тумандаги солиқчи ойига 9000 $ гача топади

Тумандаги солиқчи ойига 9000 $ гача топади

Тумандаги солиқчи ойига 9000 $ гача топади

Тумандаги солиқчи ойига 9000 $ гача топади

Тумандаги солиқчи ойига 9000 $ гача топади

Тумандаги солиқчи ойига 9000 $ гача топади

Тумандаги солиқчи ойига 9000 $ гача топади

Тумандаги солиқчи ойига 9000 $ гача топади

Тумандаги солиқчи ойига 9000 $ гача топади

XS
SM
MD
LG