Линклар

Ироқда йигирмага яқин одам портлаш қурбони бўлди


Карбало шаҳридаги портлаш содир этилган жой, 2013 йил 29 апрел.

Карбало шаҳридаги портлаш содир этилган жой, 2013 йил 29 апрел.

Ироқ жанубидаги асосан шиалар истиқомат қиладиган шаҳарларда амалга оширилган ҳужумларда йигирмага яқин одам нобуд бўлди, ўнлаб одам яраланди.

Ироқ полицияси ва тиббиёт ходимларига кўра, Амара шаҳрида автомобилга ўрнатилган бомба портлагани натижасида камида тўққиз одам нобуд бўлган, 20 дан ортиқ одам яраланган.

Девония шаҳрида шу каби портлашда камида етти одам ўлган, 15 киши яраланган.

Карбало шаҳридаги ҳужумда камида икки киши ҳалок бўлган, 12 одам жароҳат олган.

Ҳужумлар учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Ироқ шимолида ўтган ҳафта сунний намойишчилар билан полиция ўртасида тўқнашув содир бўлганидан кейин мамлакат бўйлаб амалга оширилган портлашларда 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Ироқда озчиликни ташкил қилган сунний мазҳабидаги араблар шиалар етакчилигидаги ҳукумат ўзларига нисбатан таҳқирловчи муносабатда бўлаётганига норозилик сифатида декабр ойидан бери намойишлар ўтказиб келмоқда.

Ироқ Бош вазири Нури Ал-Маликий мамлакатдаги мазҳабпараро зўравонликлар авж олганига Сурия можароси сабабчи эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG