Линклар

logo-print

Афғонистон: Багром ҳаво базасида юк самолёти ҳалокатга учради


Афғонистон пойтахти Кобулдан 60 километр шимолда жойлашган Багром ҳаво базасида юк ташувчи самолёт ҳалокатга учради.

Афғонистондаги НАТО етакчилигидаги Халқаро кучлар матбуот вакили капитан Лука Кариниел, "биз фуқаролик авиациясига қарашли битта юк самолёти Багром ҳаво базасидан парвоз қилганидан бир оз ўтиб ҳалокатга учраганини тасдиқлаймиз", деди.

Карниер самолёт уриб туширилгани ҳақидаги толиблар иддаосини рад қилди.

Халқаро кучлар вакили ҳалокат рўй берган пайтда минтақада толиблар бўлмаганини қўшимча қилди.

Воқеада талафот кўрилгани ҳақида дарҳол маълумт тарқатилмади.
XS
SM
MD
LG