Линклар

logo-print
Афғонистоннинг Бағром ҳаво базаси яқинида 29 апрел куни ҳалокатга учраган юк ташувчи самолётни бошқарган етти кишилик экипажнинг барчаси ҳалок бўлган. Ҳалокатга учраган пилотлар АҚШ фуқаролари бўлгани айтилмоқда.

Юк ташувчи самолёт душанба куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридан 60 километр шимолда жойлашган Бағром базасидан ҳавога кўтарилганидан бир оз ўтиб ерга қулаган.

Толибон ҳаракати самолётни уриб туширганлигини иддао қилмоқда.

Бироқ Афғонистондаги НАТО кучлари буни рад этиб, ҳаво базаси ҳудудида жангарилар фаоллиги кузатилмаганини маълум қилди.

Маҳаллий расмийларга кўра, гувоҳлар юк самолётини 400 метрлик баландликка кўтарилгани ва кутилмаганда қулаб тушганини айтишмоқда.

Бундан икки кун аввал Афғонистон жанубида НАТО разведка самолётининг ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли қулаши натижасида тўрт америкалик ҳарбий ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG