Линклар

Покистонда яна бир сайлов номзоди ва икки нафар яқинлари ўлдирилди


Пешовар шаҳрида 29 апрел куни бомба портлатилган Университет кўчаси.

Пешовар шаҳрида 29 апрел куни бомба портлатилган Университет кўчаси.

Покистоннинг Балужистон вилояти Жаҳл Магси туман кенгаши аъзолигига даъвогарлик қилаётган номзод ва икки нафар яқинлари ҳужум қурбони бўлди.

Жаҳл Магси туманининг юқори лавозимли расмийси Саид Аҳмад Хон Озодликка номаълум қуролли шахслар мустақил номзод Абдул Фотиҳни ўққа тутгани оқибатида Фотиҳ ва икки нафар яқинларини нобуд бўлганини билдирди.

Воқеадан сўнг Покистон сайлов комиссияси Фотиҳ номзод бўлган минтақада келаси ойга белгиланган сайловни кечиктирди.

Толиблар Покистонда 11 май кунига белгиланган парламент сайловида иштирок этаётган дунёвий қарашдаги сиёсий партиялар номзодлари ва тарафдорларига ҳужумлар уюштиришга таҳдид қилган.

Сиёсатчиларга қарши толиблар томонидан якшанба куни уюштирган ҳужумларда 11 киши ҳалок бўлди.

Сўнгги ҳафталар мобайнида Покистондаги сиёсий зўравонликларда камида 60 киши нобуд бўлди, юздан ортиқ одам яраланди.
XS
SM
MD
LG