Линклар

logo-print
Шимолий Корея билан муносабатлар кескинлашган вазиятда ўтказилган икки ойлик қўшма ҳарбий машқларда АҚШ ва Жанубий Корея ҳаво, қуруқлик ва денгиз кучларининг минглаб ҳарбийси қатнашди.

Машқларда АҚШнинг радар илғамайдиган стелс ва ядровий зарба бера оладиган бомбардимончи учқичлари Жанубий Корея ҳудуди узра парвоз қилди.

Шимолий Корея ушбу ҳарбий машқларни қоралаб уни “ҳужумга тайёргарлик” дея бахолаган.

Феврал ойида Пхенян учинчи ядровий синов ўтказганига жавобан БМТ Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни кучайтирганидан кейин Корея ярим оролида вазият кескинлашган.

Пхенян Жанубий Корея ва АҚШга ҳужум қилишга таҳдид қилган.
XS
SM
MD
LG