Линклар

Покистон суди Мушаррафни яна икки ҳафталик ҳибсда қолдирди


Покистоннинг собиқ ҳарбий раҳбари Парвез Мушарраф.

Покистоннинг собиқ ҳарбий раҳбари Парвез Мушарраф.

Покистон суди собиқ Бош вазир Беназир Бхуттога уюштирилган суиқасдга алоқадорлик бўйича мамлакат собиқ ҳарбий раҳбари Парвез Мушаррафнинг ҳибсда қолиш муддатини икки ҳафтага узайтирди.

Сешанба куни прокурор Зулфиқор Чаудри терроризм бўйича Равалпинди шаҳридаги суд ҳукуматга Мушаррафни 14 майгача уй қамоғида сақлаш ҳақида буйруқ берганини маълум қилди.

Ўтган ҳафтада суд ҳукуматга Парвез Мушаррафни тергов қилиш учун тўрт кун мухлат берган эди.

Мушарраф 2007 йилда Равалпинди шаҳрида сайловолди кампанияси олиб бораётган пайтда суиқасд қурбони бўлган собиқ Бош вазир Беназир Бхуттонинг хавфсизлигини таъминлашга совуққонлик билан қараганликда айбланмоқда.

Айни пайтда, Исломобод шаҳридаги суд буйруғига кўра, Мушарраф мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилганлик ва 2007 йилда юқори лавозимли суд ҳакамлари қарорини бажармаганлик айбловлари бўйича 4 майгача уй қамоғида сақланмоқда.

Сўнгги тўрт йил давомида хориж мамлакатларида ихтиёрий сургундан яшаган Парвез Мушарраф 11 май куни ўтказиладиган парламент сайловида иштирок этиш учун 24 март куни Покистонга қайтган эди.
XS
SM
MD
LG