Линклар

Шинжондаги зўравонликдан сўнг 19 киши қўлга олинди


Шинжон Уйғур мухтор вилояти раиси Нур Бекри (ў) ўтган ҳафтадаги тўқнашувда ўлган давлат расмийсининг дафн маросимида, Қашқар ш., 2013 йил 29 апрел.

Шинжон Уйғур мухтор вилояти раиси Нур Бекри (ў) ўтган ҳафтадаги тўқнашувда ўлган давлат расмийсининг дафн маросимида, Қашқар ш., 2013 йил 29 апрел.

Хитойнинг Шинжон Уйғур мухтор вилоятида 19 шахс ўтган ҳафтада рўй берган зўравонликларга алоқадорликда гумон қилиниб, қўлга олинди.

Давлатга қарашли ахборот агентликлари хабарига кўра, улар ўтган сешанба куни Қашқар вилоятининг Маралбеши туманида 21 киши қурбон бўлган зўравонликларга алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Шинжоннинг тарғибот идорасига таяниб Guardian.co.uk нашрининг ёзишича, 23 апрел кунги воқеада 21 киши, жумладан, 15 полициячи ва ҳужумни уюштирган 6 шахс қурбон бўлган.

Ҳукумат расмийлари уларни “террорчи”, деб атади.

Дунё Уйғур Қурултойи ижроия қўмитаси раиси Тўлқин Иса Озодлик билан суҳбатда Хитой полициясининг турли баҳоналар билан уйғурлар яшайдиган уйларда доимий равишда рейдлар ўтказгани уйғурлар норозилигига сабаб бўлгани ҳақида гапирди.
XS
SM
MD
LG