Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:23

Бухорои шарифга ташриф


Озодлик ҳамкори Бухорога сафар қилди ва сафари чоғида эътиборини тортган манзараларни суратга олди. Сафар чоғида суратчи ҳамкорни ҳайратга солган манзараларнинг аксарияти қурилишу, бузилишлардаги номутаносиблик бўлди.

Ҳамкоримизнинг ўзи ҳозирлаган фотолавҳасига битган кириш сўзини ўзгаришсиз чоп этаяпмиз.

Бухорои Шариф!

Нафақат Бухоро, балки бутун Ўзбекистонда бўлаëтган абсурдлик одамни ҳайратга солади.

Баҳоуддун Нақшбанд зиëратгоҳи катта қурилиш майдонига айлантирилган.

Бундан 10 йил олдин қурилган музейнинг нима сабабдан бузилаëтгани эса умуман тушунарсиз.

Кўзингиз тушган жой борки¸ шиор кўрасиз.

Қандайдир тадбирларга катта суммалар кетадию, аммо, йўллар ҳали ҳам абгор.

Қисқача айтганда, тилим лол яна...


XS
SM
MD
LG