Линклар

Ўзбек поп хонандаси, Шаҳзода тахаллуси билан 10 йилдан бери ўзбек саҳнасида қўшиқ айтаëтган Зилола Мусаева Тошкентдаги “Истиқлол” саройида концерт беришга сўнгги ҳозирликни кўрмоқда.

Концертдан олдин сешанба куни қўй сўйиб, элга ош берган хонанда маросимда “Истиқлол“ саройига энг катта парда илиб, энг самарали визуал эффектлардан фойдалангани айтилмоқда.

Янги парда 425 квадрат метр саҳнда экани ва парда Шахзоданинг раққосaларига тикувчилик қиладиган чевар қўлидан чиққани айтилади.

Концерт режисери Наталья Захальскаянинг Озодликка айтишича¸ томоша саҳна безаклари ва тақдимоти олий даражада ташкил қилинган.

Зилола Мусаева билан концерт олдидан суҳбатлашган тошкентлик журналист¸ интернетдаги Shov-shuv.uz нашри раҳбари Жасур Ҳамроев ўз таассуротларини Озодлик тингловчилари билан баҳам кўрди.




Ҳамроев назарида, Зилола Мусаева кечган 10 йил мобайнида Шаҳзода таҳаллусига лойиқ ютуқларга эриша олган.


Хонанда ҳақида икки оғиз

Зилола Мусаева 33 ëшда. У Фарғонада зиëли оилада дунëга келди.

Зилоланинг отаси Баҳодир Мусаев Ўзбекистон режими танқидчиси¸ социолог олим. Онаси эса рус тили муаллимаси.

Зилола Киев университети менежмент факултетига ўқишга киради. Таҳсилни тугатмасдан, қўшиқчилик соҳасида ўзини синаб кўради.

Зилола Мусаева 2000 йилда илк бор “Жоним” гуруҳида кўриниш берди.

2001 йилдан бошлаб, Шаҳзода таҳаллуси билан яккаҳон ашулачи сифатида ижод қила бошлади.

Киночи Баҳром Ëқубов тарафидан суратга олинган “Фотима ва Зуҳра” филмидаги роли Зилола Мусаевага шуҳрат олиб келди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG