Линклар

logo-print
АҚШ Президенти Бирак Обама Қўшма Штатлар Сурияда кимёвий қурол қўлланилгани ҳақида далилларга эга эканини аммо жавоб чоралари кўриш учун фактлар етарли эмаслигини баён қилди.

Оқ уйда ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган Обама кимёвий қурол қўлланилгани факти Суриядаги вазиятни ўзгартириши ҳақида айтган аввалги баёнотини такрорлади.

Барак Обама Америка миллий хавфсизлиги борасида қарорлар қабул қилиш ва кимёвий қурол қўлланилгани эҳтимоли юзасидан қўшимча чоралар кўриш учун ишончли фактларга асосланишини қўшимча қилди.

АҚШ раҳбари агар Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режими тинч аҳолига нисбатан кимёвий қурол қўллагани ҳақида ишончли далиллар қўлга киритилса, Пентагонга кўрилажак чораларни ишлаб чиқиш вазифасини топширганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG