Линклар

Покистон: Мушаррафнинг сайловларда қатнашиши бир умрга таъқиқланди


Покистоннинг собиқ ҳарбий раҳбари Парвез Мушарраф.

Покистоннинг собиқ ҳарбий раҳбари Парвез Мушарраф.

Покистон суди мамлакат собиқ ҳарбий раҳбари Парвез Мушаррафнинг давлат лавозимларини эгаллаш учун сайловларда иштирок этишини бир умрга таъқиқлади.

Сешанба куни Пешовар шаҳридаги Олий суд 11 майга белгиланган парламент сайловида Парвез Мушарраф иштирок этишини таъқиқлаган аввалги суд қарори юзасидан унинг апелляция аризасини кўриб чиққанидан сўнг шундай қарор қабул қилди.

30 апрел куни эрталаб терроризм бўйича Равалпинди шаҳридаги суд Мушаррафни уй қамоғида сақлаш муддатини 14 майгача узайтирган эди.

Мушарраф 2007 йилда Равалпинди шаҳрида сайловолди кампанияси олиб бораётган пайтда суиқасд қурбони бўлган собиқ Бош вазир Беназир Бхуттонинг хавфсизлигини таъминлашга совуққонлик билан қараганликда айбланмоқда.

Ўтган ҳафтада суд ҳукуматга Парвез Мушаррафни тергов қилиш учун тўрт кун мухлат берган эди.
XS
SM
MD
LG