Линклар

Сурия БМТдан кимёвий қурол ишлатилгани ҳақидаги иддаоларни текширишни сўради


Суриянинг БМТдаги элчиси март ойида Алеппо шаҳрида инсёнчилар кимёвий қурол ишлатгани ҳақидаги иддаоларни текшириш учун мутаҳассисларни юборишни сўради.

Элчи Башар Жаъфари душанба куни “қуролланган террорчилар гуруҳи” Сароқиб шаҳрида пластик халталарга солинган кимёвий қуролларни ишга солганини ҳам айтди.

Элчига кўра, кимёвий қуроллар мамлакатнинг бошқа жойларида ишлатилмаган.

Аввалроқ президент Барак Обама Сурияда кимёвий қурол қўлланилгани ҳақида далилларга эга эканини, аммо унинг қаерда, қачон ва ким тарафидан қўлланилгани номаълум эканини айтган эди.

Президент Башар Ассад ҳукуматига кўра, 19 март куни Алеппо яқинида 25 киши ўлимига сабаб бўлган ҳужумда мухолифат кучлари кимёвий қуролдан фойдаланишган.

Мухолифат эса кимёвий қурол ҳукумат ҳарбийлари тарафидан қўлланилганини иддао қилган.

Суриядаги тўқнашувлар 2011 йилнинг март ойидан бери давом этмоқда. Кузатувчиларга кўра, тўқнашувларда шу кунгача 70 минг киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG