Линклар

Афғонистонда сешанба куни рўй берган портлашларда уч НАТО аскари ва тўққиз афғон фуқароси ҳалок бўлди.

Халқаро коалиция ҳарбий кучлари қўмондонлиги баёнотига кўра, сешанба куни жанубий Афғонистонда йўл четига ўрнатилган бомба портлаши натижасида коалициянинг уч нафар аскари ҳалок бўлди. Воқеа тафсилотлари очиқланмади.

Қандахор вилоятида ҳам шу каби бомба портлашида уч афғонистонлик ҳалок бўлди, беш киши яраланди.

Узурган вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши эса тўрт афғон ҳаётига зомин бўлди.

Мамлакат шимолида жойлашган Қундуз вилоятидаги портлашда маҳаллий полиция раҳбари ва унинг хайдовчиси ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG