Линклар

logo-print
Европа Иттифоқи Бангладешда ишчиларга яратилган меҳнат шароитлари сифати бўйича ўз хавотирларини билдирди.

Сешанба куни эълон қилинган баёнотда ЕИ бу борада ижобий ўзгаришларга эришиш учун Бангладешга нисбатан қатор чоралар кўрилиши, жумладан, мамлакатнинг Европа давлатлари билан бўлган савдо имтиёзлари бекор қилинишини маълум қилди.

ЕИ Бангладешнинг энг йирик савдо ҳамкоридир.

24 апрел куни Бангладеш пойтахти Дака яқинида жойлашган фабрика биноси қулаши натижасида 390 ишчи ҳалок бўлган эди.

Қулаган фабрика биноси ноқонуний қурилгани аниқланган. У ерда тикилган кийимлар асосан Европа ва Канада бозорларига экспорт қилинган.

Тикувчилик фабрикасидаги воқеа Бангладеш корхоналарида сўнгги олти ой ичида рўй берган учинчи йирик бахтсиз ҳодисадир.
XS
SM
MD
LG