Линклар

Дортмунднинг “Боруссия” футбол клуби сешанба куни Европа Чемпионлар лигасининг ярим финали жавоб учрашувида Мадриднинг “Реал” клубига 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

Мезбонларнинг иккала голи ҳам ўйин сўнггида киритилди. Карим Бензема 83-дақиқада ҳисобни очган бўлса, беш дақиқа ўтиб Серхио Рамос ҳисобни 2:0 га етказди.

“Реал” ғалабасига қарамай, дастлабки ўйинда 4:1 ҳисобида ғолиб бўлган “Боруссия” голлар нисбати бўйича қўли баланд келиб, ЕЧЛ-2013 беллашувларининг илк финалчисига айланди.

Бугун, 1 май куни ярим финал иккинчи жуфтлиги – “Барселона” ва “Бавария” жамоалари ўртасида жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Мюнхенда ўтган дастлабки ўйинда “Бавария” 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Европа Чемпионлар лигаси финал учрашуви 25 май куни Лондоннинг таниқли “Уембли” стадионида бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG