Линклар

Туркманистон пойтахти Ашхободнинг халқаро аэропортида чет элга учадиган йўловчилар тинтув қилинмоқда.

Миллий хавфсизлик вазирлиги, полиция ва божхона ходимлари президент Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг пойгада отдан йиқилгани видеотасвирлари ёзилган бўлиши мумкин уяли телефон, ноутбук ва фотоаппаратларни текширмоқда.
Душанба куни EurasiaNet.org сайти 28 апрел кунги пойгадан олинган видео тасвирни эълон қилган эди.

Томошабинлар сафидан олинган тасвирда Туркманистон президенти отнинг эгаридан қалқиб кетиб, бир неча метр нарига учиб тушганини кўриш мумкин.

Бу ҳодиса отчопарга йиғилган минглаб томошабин кўз ўнгида содир бўлди. Лекин, Туркманистон давлат телевидениеси бу кадрларни кесиб ташлади.
XS
SM
MD
LG