Линклар

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Apple ширкатининг 100 миллион долларлик акцияларини сотиб олган.

–Стив Жобс ўлимидан кейин ҳам мен бу ширкат келажагига ишонаман, - деб таъкидлади 59 ёшли миллиардер.

Apple акциялари нархи сўнгги бир неча ой давомида 40 фоизга арзонлашиб кетди.

Душанба кунги савдоларда Apple акцияларининг донаси 430 доллардан баҳоланди.

Кузатувчиларга кўра, бу корчалонлар учун Apple’нинг қимматли қоғозларини сотиб олиш учун яхши фурсатдир.

Аммо, Усмонов компютер гиганти акцияларини қачон сотиб олганини айтмади.

Дунёнинг энг бадавлат одамлари рўйхатида Усмонов ҳозирда 35-ўринни эгаллаб турибди. Унинг бойлиги 17,7 миллиард долларга тенг экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG