Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:11

Ҳиндистонда жинсий зўрланган 5 ёшли қиз вафот этди


Ҳиндистонда икки ҳафта олдин жинсий зўрланган 5 ёшли қиз ҳаётдан кўз юмди.

Бу ҳақда Мадхя-Прадеш штати маъмурияти маълум қилди. Исми айтилмаётган қизча 15 апрел куни мазкур штатда номаълум шахслар тарафидан ўғирланиб, зўрлангани хабар қилинган эди.

Полиция жиноятда гумонланаётган икки шахсни ҳибсга олганини айтмоқда. Ўтган йил декабр ойида ҳиндистонлик 23 ёшли талаба қиз Деҳли шаҳрида жинсий зўрланган ва буни оқибатида оламдан ўтган эди.

Бу хол Ҳиндистон бўйлаб норозиликларни кучайтирди. Намойишчилар қизнинг ўлимида ҳукуматни айблаган. Норозиларга кўра, ҳукумат Ҳиндистонда аёлларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун етарли иш қилмаяпти.

Шу йил бошида Ҳиндистонда зўрлашда айбланаётганларга бир умрлик қамоқ жазоси берилиши кўзда тутилган қонун қабул қилинди. Шунга қарамай мамлакатда қизларнинг зўрланиши билан боғлиқ жиноятлар кўлами камайгани йўқ.
XS
SM
MD
LG