Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:20

Грецияликлар ҳукуматнинг қаттиққўл чораларига қарши иш ташлади


Грецияда юз минглаб одам ҳукуматнинг иқтисодни сақлаб қолиш йўлида киритган қаттиққўл чораларга қарши норозилик сифатида бугун иш ташлади.

Бутун мамлакат бўйлаб ҳаво, темир йўл ва жамоатчилик транспорти қатновлари тўхтаган.

Пойтахт Афинанинг марказий ҳиёбонида кўп минг кишилик намойишлар бўлиб ўтяпти.

Ҳукумат мамлакатнинг ташқи қарзини камайтириш учун 2014 йилнинг оҳирига қадар давлат секторида 15 минг ишчи ўрини қисқартиришни режаламоқда.

Евростат маълумотларига кўра, ҳозирда Грецияда ишсизлик 27 фоизни ташкил қилади. Ишсизларнинг 60 фоизи ёшлардир.
XS
SM
MD
LG