Линклар

Обамага заҳарли мактуб юборганликда гумонланаётган шахс буюмларида рицин излари топилган


АҚШ президенти Барак Обама ва бошқа америкалик сиёсатчиларга заҳарли мактуб юборганликда гумонланаётган шахс буюмларида рицин моддаси излари топилган. Бу ҳақда АҚШ терговчилари маълум қилди.

Терговчиларга кўра, миссисипилик 41 ёшли Жеймс Дахски Интернетдан ўз компютерига мазкур модда ҳақидаги маълумотларни юклагани ҳам маълум.

Жаноб Дахски шанба куни ҳибсга олинган эди. 17 апрел куни президент Барак Обама ва сенатор Рожер Уикерга жўнатилган мактубларда заҳарли рицин моддаси топилгани ҳақида хабар берилганди.

Президентга заҳарли мактуб юборганликда дастлаб миссисипилик бошқа бир шахс гумонланаётган эди.

Пол Кевин Кёртисга қўйилган айблов мазкур “тергов ишда янги тафсилотлар пайдо бўлгани” туфайли олиб ташланди.

Айбланувчи президент Обамани ҳурмат қилишини ва “таҳдид солувчи ишларни ҳеч қачон қилмаслигини” айтганди.
XS
SM
MD
LG