Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:11

PEW: Мусулмонлар шариат қонунларини хоҳлайди


Дунёдаги кўпчилик мусулмонлар шариат қонунлари асосида яшашни хоҳлайди, лекин улар исломий қонунларнинг барчаси амалда тадбиқ этилишига қарши.

Американинг PEW мустақил тадқиқот маркази мусулмонлар яшайдиган 39 мамлакатда 40 мингга яқин одам ўртасида сўров ўтказиб, шундай хулосага келди.

Сўровда қатнашганларнинг кўпчилиги ўзаро келишмовчиликлар шариат қонунлари асосида тартибга солиниши тарафдори эканини айтишган, лекин қонунбузарларга нисбатан шариат белгилаганидек қаттиқ жазо қўлланилишига улар қарши фикр билдирган.

Шунингдек, сўровда қатнашган ҳар тўрт одамнинг уч нафари ислом номи остида амалга ошириладиган ҳар қандай зўравонликка қарши эканликларини айтишган.

Кўпчилик мамлакатларда сўроққа тутилган мусулмон эркакларнинг кўпчилиги аёл эрига бўйсуниши кераклиги, лекин ҳижоб кийиш масаласида аёлни ўзи қарор бериши керак, деган фикрни билдиришган.
XS
SM
MD
LG