Линклар

Бангладешда бино қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 400дан ошди


Бангладеш расмийлари 24 апрел куни куни пойтахт Даккадаги тикувчилик фабрикаси биносининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 400дан ошганини маълум қилишди.

Бино вайроналари остидан шу кунга қадар 399 одамнинг жасади олиб чиқилган, уч киши касалхонада жон берган, 149 одам бедарак кетган, деб ҳисобланмоқда.

Бугун 1 май куни муносабати билан ўтказилган намойишларда минглаб бангладешликлар қулаган бино соҳибига нисбатан ўлим жазоси тайинлашни талаб этди.

Фалокат кунидан бери қочиб юрган Муҳаммад Суҳал Рана, полиция томонидан Ҳиндистон билан чегарада якшанба куни қўлга олинди.

Полиция фалокат билан боғлиқликда шу вақтгача корхонанинг уч эгаси ва икки муҳандисини ҳибсга олган.
XS
SM
MD
LG