Линклар

"Пахтакор" футбол жамоаси ўз уйида "Ал Шабаб" жамоасига 1:2 ҳисобида ютқазиб, Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.

Бирлашган Араб Амирлигининг “Ал Шабоб” ва “Пахтакор” жамоаси ўйини 1 май куни Тошкент вақти билан соат 21 да бошланди. Тошкентликлар учрашувнинг 38-сониясидаёқ ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишди.

Сўнгги йилларда қитъанинг нуфузли турнирида муваффақиятсиз иштирок этаётган “Пахтакор” жамоаси 18-дақиқада пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. 66-дақиқада эса “Ал Шабоб” иккинчи голни киритди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқалари ўта асабий ўтган бўлсада, “Пахтакор” ўзига керакли бўлган натижани қўлга кирита олмади.

Ўйиндан сўнг “Пахтакор” футбол клубининг исмини сир сақлашни истаган ходимининг сўзларига кўра, клуб эгаси ҳисобланмиш Ботир Раҳимов айни пайтда жамоа вице-президенти саналган Самвел Бабаянни ишдан кетишини талаб қилган. Маълумотларга қараганда, Ботир Раҳимов клуб тизимида сезларли ўзгаришларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG