Линклар

Ўзбекистонда балоғатга етмаганлар билан турмуш қурганлар жазоланади


Ўзбекистонда “турмуш қуриш ёшига етмаган шахс билан амалда турмуш қурган”ларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилди.

“Новий век” газетасининг Ўзбекистон Олий судидан олинган маълумотга асосланган ҳолда хабар беришича, 18 ёшга тўлмаган шахс билан турмуш қурган одам энг кам иш ҳақиқнинг йигирмадан ўттиз даражагача бўлган миқдорида жаримага тортилиши, бир йилгача аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши ёки уч ой ҳибсда сақланиши мумкин.

18 ёшга тўлмаган фарзандларини турмушга берган ёки уйлаган ота-оналар ёҳуд уларнинг васийлари энг кам иш ҳақининг ўттиздан эллик даражагача бўлган миқдорида жаримага тортилиши, икки йилгача аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши ёки тўрт ойгача ҳисб қилиниши мумкин.

Ўзбекистон парламенти томонидан 29 апрел куни қабул қилинган мазкур қонунни 30 апрел куни президент Ислом Каримов имзолаган.
XS
SM
MD
LG