Линклар

Покистонда парламент депутатлигига номзодлардан бирига нисбатан уюштирилган суиқасд муваффақиятсиз якунланди.

Полициянинг маълум қилишича, чоршанба куни мотоциклни бошқариб келаётган худкуш ҳужумчи ўзини депутатликка номзод Муҳаммад Иброҳим Жатоий бораётган автомашина олдида портлатиб юборган. Воқеа Синд вилоятида Шикарпур шаҳрида юз берган. Халқ вакиллари партиясидан номзод бўлган Жатойи бу ерда сайловолди тарғиботини ўтказаётган эди.

Ҳужум натижасида худкушдан бошқа ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Бомба портлаши оқибатида икки йўловчи яраланган.

Покситонда парламент сайловлари 11 май куни ўтказилади. Парламент сайловлари ўтказилиши эълон қилинган апрел ойидан бошлаб шу кунгача Покистондаги энг йирик Халқ Миллий партиясининг 40 дан ортиқ аъзоси ўлдирилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG