Линклар

АҚШда қозоқ талабалари устидан маҳкама бошланди


Чапдан ўнгга: Азамат Тажаяков, Диас Қадирбаев ва Жоҳар Царнаев Ню Йоркдаги Таймс сквер мавзесида тушган сурат.

Чапдан ўнгга: Азамат Тажаяков, Диас Қадирбаев ва Жоҳар Царнаев Ню Йоркдаги Таймс сквер мавзесида тушган сурат.

Бостон марафонида портлаш содир этганликда гумонланиб қўлга олинган Жоҳар Царнаевнинг иши юзасидан олиб борилаётган текширувга тўсқинлик қилганликда айбланган уч нафар шахс устидан чоршанба куни биринчи суд жараёни бошланди.

Адвокатлар Қозоғистондан АҚШга келиб ўқиётган 19 ёшли Азамат Тажаяков ва Диас Қадирбаев уч одам нобуд бўлган ва 260 дан ортиқ одам жароҳат олган Бостон портлашларига алоқадор эмаслигини айтмоқда.

Жоҳар Царнаевнинг дўсти экани айтилаётган қозоғистонлик икки талаба тил бириктириб “далилларни йўқ қилиш ва яшириш орқали адолатли судловга тўсқинлик қилганликда” айбланмоқда.

Икки қозоғистонлик талабанинг иши бўйича навбатдаги суд мажлиси 14 майга белгиланган.

Учинчи шахс эса АҚШ фуқароси Робел Филлипос бўлиб, у “ёлғон маълумот берганликда” айбланмоқда. Унинг иши бўйича иккинчи суд 6 майга белгиланган.

Икки қозоғистонлик ва бир америкалик Бостон портлашларига бевосита алоқадорликда айбланмаган.

Улар Жоҳар Царнаев билан СМС ёзишувидан сўнг Массачусетс университетидаги Жоҳарнинг рюкзаги ва компютерини йўқ қилишга уринганликда айбланган.
XS
SM
MD
LG