Линклар

Афғонистон-Покистон чегарасидаги тўқнашувда афғонистонлик сарҳадчи нобуд бўлди


Афғонистон ва Покистон чегарачилари ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлди.

Афғонистон расмийларига кўра, олти соат давом этган отишмада Афғонистон чегарачиларидан бир нафари нобуд бўлган, олти нафари яраланган.

Афғонистон шарқидаги Нангархор вилояти расмийлари Озодликка Афғонистон кучлари 19 асрда Британия томонидан белгиланган Дуранд Чизиғи яқинига Покистон томони яқинда ўрнатган дарвоза ва текширув пунктини йўқ қилганини билдирди.

Покистон расмийларига кўра, пайшанба куни эрталаб тугаган қуролли тўқнашувда уч нафар покистонлик аскар яраланган.

Воқеа учун икки томон бир-бирини айбламоқда.

Кобул расмийлари Исломободдан Афғонистон ҳудудига ўрнатган иншоотларини олиб ташлашни бир неча марта талаб қилган.

Покистон томони Дуранд Чизиғига халқаро чегара сифатида қарайди. Афғонистон уни тан олишни рад қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG