Линклар

Шимолий Корея Америка фуқаросини 15 йилга қамади


Шимолий Кореяда 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган америкалик Кеннет Бэй.

Шимолий Кореяда 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган америкалик Кеннет Бэй.

Шимолий Кореяда қўлга олинган АҚШ фуқароси Кеннет Бэй 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Шимолий Кореянинг давлатга қарашли KCNA ахборот агентлиги келиб чиқиши кореялик бўлган Бэй Шимолий Кореяга қарши “душманчилик фаолияти” учун қамоқ жазосига ҳукм қилинганини билдирди.

Агентлик бу ҳақида бошқа маълумот тарқатмади. Кеннет Бэй ўтган йил ноябр ойида Шимолий Кореянинг Расон порт шаҳрига келганида қўлга олинган.

Бэйнинг дўстларига кўра, у турист бўлиб борган пайтда ҳибсга олинган.

Қўшма Штатлар Шимолий Кореяни Бэйни “гуманитар сабабларга кўра” озод этишга чақирди.

Америка фуқаросининг озодликдан маҳрум этилгани Шимолий Кореянинг ядровий ва ракета дастурлари борасида Вашингтон ва Пхенян муносабатлари кескин тус олган пайтга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG