Линклар

logo-print

Сурия ҳукуматининг кимëвий қурол қўллаганини исботлаш осон бўлмайди


Ички можароларда кимëвий қурол қўлланганини исботлаш¸ айниқса¸ у кичик кўлам ва халқаро кузатувчилар қадами етмайдиган жойда содир этилган бўлса¸ мутахассисларга кўра¸ қарийб имконсиз иш.

Вашингтондаги Ташқи алоқалар кенгашининг кимëвий қурол бўйича мутахассиси Грегори Кобленц гапиради.:

- Мустақил инспекторларнинг тахмин этилаëтган ҳудудларга киришини кафолатламай туриб¸ кимëвий қурол қўлланган-қўлланмаганини узил-кесил исботлаш ўта мушкул иш. Бу ишни уддалаш учун инспекторлар¸ махсус ўқитилган мутахассислар кимëвий қурол қўллангани гумон этилаëтган жойга бевосита бориб¸ бундай ҳужум қурбони ва жабрланувчиларини кўришлари¸ тупроқ ва¸ қон намуналари тўплашлари ва бу намуналарни бир эмас¸ бир неча мустақил лабораторияларда текширувдан ўтказишлари лозим¸ дейди америкалик мутахассис.

Ҳозирда Ғарб ҳукуматлари ҳам айни шуни исташмоқда – улар Сурия ҳукуматидан БМТ инспекторларининг кимëвий қурол қўллангани айтилаëтган жойларга тўсиқсиз бориб¸ текширув ўтказишларига рухсат берилишини талаб қилмоқдалар.

Зотан кейинги кунларда Дамашқ ҳукумати ва унга қарши қуролли кураш олиб бораëтган исëнчилар бир-бирларини кимëвий қурол қўллаганликда айблашни кучайтириб юбордики¸ бу можаро халқаро аралашувни талаб қилиш даражасига етди.

АҚШ расмийлари ўтган ҳафта Сурия ҳудудида кимëвий қурол қўлланилганига оид далиллар мавжудлиги ҳақида баëнот бердилар. Аммо президент Обама¸ бу масалада узил-кесил қарор бериш учун кимëвий моддаларнинг қандай¸ қачон ва ким томонидан ишлатилганини кўрсатувчи жиддий исбот талаб қилмоқда.

Бундай исбот топишга уринаëтган БМТ инспекторлари айни кунларда Қибрисда Сурия ҳукуматидан мамлакат ҳудудига кириш учун изн беришни кутмоқда. Аммо Дамашқ ҳукумати уруш пайтида заҳарли моддалар қўлланилишни тақиқловчи 1997 йилги Кимëвий қуроллар конвенциясига қўшилмагани боис¸ БМТ инспекторларига бундай рухсат берилишидан берилмаслиги тайинроқдир.

Вазиятдан хабардор манбаларга кўра¸ БМТ ва Сурия расмийлари ўртасида давом этаëтган музокараларда асосий гап халқаро инспекторларнинг бутун Сурия ҳудудида ишлашига қанчалик ҳақ берилишига бориб тақалмоқда.

Алеппо ташқарисидаги Хон ал-Ассал қишлоғида исëнчилар кимëвий қурол қўллаганини иддао қилган Дамашқ ҳукумати аввалига БМТ инспекторларини воқеа жойини келиб кўришга таклиф қилди. Аммо БМТ инспекторлари нафақат бу қишлоқ¸ балки кимëвий қурол ишлатилгани гумон этилаëтган бошқа ҳудудларни ҳам текшириб кўриш учун рухсат сўрагач¸ Сурия ҳукумати бундай рухсатни пайсалга солмоқда.

АҚШ¸ Британия¸ Франция ва Исроил ҳукуматлари кимëвий қурол қўлланилганига оид исбот истаëтган бугунги кунга келиб¸ Дамашқ бу борада қарор беришни янада чўзмоқда.

Сурия Ахборот вазири Омран ал-Зубий¸ АҚШни Ироқ сценарийсини такрорлаш учун бу масалани атайин ковлашга уринаëтганликда айблади.

Ироқ ҳукуматида оммавий қирғин қуроллари бор¸ деган ўз исботини топмаган даъво¸ АҚШнинг 2003 йилда Ироққа бостириб киришига баҳона бўлган эди.
Кузатувчиларга кўра¸ БМТ инспекторларининг Сурияга киритилиши масаласи келаси ҳафталар давомида боши берк кўчада қолаверади.

Қарор беришни пайсалга солиш эса¸ мутахассисларга кўра¸ исбот-далилларнинг йўқотилиши учун вақтдан ютишга хизмат қилади:

- Тўпланган маълумотларнинг ҳаққонийлигини исботлаш учун уларни имкон қадар тезроқ йиғиб¸ тезроқ текширувдан ўтказиш лозим. Шундай бўлса-да¸ масалан¸ сарин қўлланилган бўлса¸ сариннинг ўзини йўқотган билан¸ тупроқ ва қондан унинг бошқа шаклга кўчган қолдиқларини топиш мумкин. Аммо кимëвий қурол қўлланилганини узил-кесил исботлаш учун¸ далилларни имкон қадар тезроқ йиғиш лозим. Биз бу ерда кунлар ва ҳафталар ҳақидагина гапиришимиз мумкин¸ дейди америкалик кимëвий қурол мутахассиси Кобленц.
XS
SM
MD
LG