Линклар

logo-print
Боку расмийлари Эронда икки нафар Озарбайжон фуқароси ҳибсга олингани борасида Теҳрондан тушунтириш талаб қилмоқда.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Эроннинг Табриз шаҳридаги Озарбайжон кунсуллиги пайшанба куни Эрон расмийларига норозилик нотаси топширган.

2 май куни Эрон расмийлари озарбайжонлик олима Холида Xолид ва унинг асиссенти эронлик тўрт нафар озарий фаоли билан бирга 30 апрел куни Табризда ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Ўтган йил озарбайжонлик икки шоир Шаҳриёр Ҳожизода ва Фарид Ҳусаинов Табриз шаҳрида қўлга олиниб бир неча ой қамоқда сақланган.

Улар Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилоятида бўлғунчиликни тарғиб қилганликда айбланмоқда.

Ўтган йил Озарбайжонда ҳам 22 шахс қўлга олиниб¸ Эрон фойдасига жосуслик қилганликда айбланган.
XS
SM
MD
LG