Линклар

Озодликка Самарқанддан келган мактуб шундай бошланади:

"Assalom alaykum Ozodlik radiosi xodimlari. Biz Samarqand viloyatini Nurobot tumani Omonboy qishlog'ida yashaymiz. Bu qishloqda yul sharoiti izdan chiqqan, qishloq ichida diyarli texnika umiman yurolmaydi. Qish kunlarida uni ustiga kuprik xam yuq qishloq odamlari yog'ochlardan bir necha marta yasashdi, lekin uni ustidan majburlikdan tiraktor va shung uxshash og'ir texnikalar utib uni sindirib yaroqsiz holga ketirdi. Bir necha marta bizga xukumat yordam berishini iltimos qilamiz".

Мактуб тўлиқ матни қуйидагича:

Ассалому алайкум Озодлик радиоси.

Мен Самарқанд вилояти Нуробод тумани Омонбой қишлоғида яшайман. Қишлоғимизда йўл жуда ҳам абгор ҳолатда. Қиш кунларида қишлоқ ичида техника деярли юра олмайди.

Бунинг устига кўприк ҳам йўқ. Одамлар ўзлари ëғочдан қўлбола кўприк ясашди¸ аммо трактор каби оғир техникалар ўтиб кўприкни яроқсиз ҳолга келтирди.

Аҳоли деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Топган пули рўзғордан ортмайди.

Худо кўрсатмасин, қиш кунлари бирорта одам касалланиб қолса¸ 4 километрга пиëда бориш керак.

XS
SM
MD
LG