Линклар

Грузиялик спортчилар 2014 йилда Россиянинг Сочи шаҳрида бўладиган Қишки олимпиада ўйинларида қатнашади.

Грузия Миллий олимпиада қўмитаси президенти Лери Хабелов пайшанба куни қўмита аъзолари бир овоздан шундай қарор қабул қилганини билдирди.

Президент Михаил Саакашивилининг Бирлашган миллий ҳаракат партияси мамлакат ҳудудининг 20 фоизини босиб олган давлатдаги олимпиадага бойкот эълон қилишга чақирган.

Бироқ октябр ойида ўтказилган парламент сайловида Саакашивилининг партиясини мағлубиятга учратган Грузия Бош вазири Бидзина Иванишвили грузиялик спортчилар Сочи Олимпиадасида қатнашиши кераклигини таъкидлаган.

Грузиянинг исёнкор ўлкалари ҳисобланган Абхазия ва Жанубий Осетияга Россиянинг ҳарбий қисмлари жойлаштирилган.

2008 йилда Грузия билан бўлган қисқа муддатли урушдан кейин Россия Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олган.
XS
SM
MD
LG