Линклар

logo-print

Чегара билмас мухбирлар Каримовни ахборот эркинлиги кушандаси деб атади


“Ислом Каримов Ўзбекистондаги ахборот эркинлиги душманидир”. 3 май куни бош қароргоҳи Парижда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти мана шундай баёнот тарқатди.

Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан эълон қилинган баёнотда айтилишича, Ўзбекистонда бугунги кунда камида ўн нафар журналист қамоқда сақланмоқда. Журналист Муҳаммад Бекжоновнинг 13 йиллик қамоқ муддати якунланиши арафасида унга яна 5 йил қўшиб берилган.

“Каримов ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш ва танқидчиларини бартараф этиш учун ҳар қандай воситаларни қўллашга тайёр”, дейилади “Чегара билмас мухбирлар” баёнотида.

Мазкур баёнотда, шунингдек, Ўзбекистондаги ижтимоий муаммоларни жиддий тадқиқ қилган журналистлар ҳам таъқиб қилинаётгани айтилади. Бундай журналистлар қаторида фотосуратчи Умида Ахмедова ҳамда тележурналист Хайрулло Ҳамидовлар номи тилга олинган.
XS
SM
MD
LG