Линклар

logo-print

Қозоғистонда жиҳодга даъват этганликда айбланган шахс судланди


Айбек Танатаров суд залида.

Айбек Танатаров суд залида.

Қозоғистон суди диний экстремизм ҳамда ноқонуний тарзда қурол сақлаганликда айбланган икки шахсни узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Пайшанба куни Актюбинск шаҳар суди 28 ёшли Айбек Танатаровни мусулмонларни жиҳодга даъват қилганликда айбдор деб топиб, беш йилга кесди. Ноқонуний қурол сақлаганлида айбдор деб топилган 22 ёшли Элтай Елеулов эса 4 йилга қамалди.

Судланувчилар ўзларига билдирлган айбловни тан олган эмас. Бу икки шахс 2011 йилнинг 11 май куни Актюбинск шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатида гумонланиб, ўтган йилнинг декабрида қўлга олинган эди.

Актюбинскдаги воқеа Қозоғистон тарихидаги биринчи террорчилик ҳаракати сифатида тарихда қолган.
XS
SM
MD
LG