Линклар

3 май куни 20 - маротаба Жаҳон матбуот эркинлиги куни нишонланмоқда.

БМТ Бош ассамблеяси 1993 йилда ҳар йили 3 майни матбуот эркинлиги куни сифатида нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилган. Мазкур кунни жорий этишдан мақсад Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 19-моддасида белгиланган сўз ва фикр эркинлигининг таъминланишига жаҳон жамоатчилиги эътиборини қаратиш бўлган эди.

Жаҳон матбуот эркинлиги куни арафасида Amnesty International Сурия исёнчилари ва ҳукумати икки йилдан бери давом этаётган тўқнашувлар чоғида ўнлаб журналистларнинг ўлдирилишига, қийноқларга солинишига ва қамоққа ташланишига масъул эканини билдириб, баёнот тарқатди.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси эса журналистлар мунтазам хавф остида бўлган давлатлар индексини эълон қилди.

2013 йилда мазкур давлатлар ўнлигига Ироқ, Сомали, Филиппин, Шри Ланка, Колумбия, Афғонистон, Мексика, Покистон, Россия ва Бразилия киритилди.
XS
SM
MD
LG