Линклар

Покистонда давлат прокурори ўлдирилди


Чаудри Зулфиқор 2007 йилда Беназир Бҳуттога қилинган суиқасдни тергов қилиб келаётган эди.

Чаудри Зулфиқор 2007 йилда Беназир Бҳуттога қилинган суиқасдни тергов қилиб келаётган эди.

Покистонда собиқ бош вазир Беназир Бҳутто ўлдирилиши бўйича ишни тергов қилаётган прокурор отиб кетилди. Покистон полициясига кўра, жума куни эрталаб пойтахт Исломободда қуролланган шахслар давлат прокурори Чаудри Зулфиқор судга кетаётган пайтда унинг машинасини ўққа тутган.

Полициянинг маълум қилишича, отишмада ҳодиса жойидан ўтиб кетаётган аёл ҳалок бўлган ва прокурор тансоқчиси жароҳатланган.

Зулфиқор 2007 йилда Беназир Бҳуттога қилинган суиқасдни тергов қилиб келаётган эди.

Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф Бҳуттонинг хавфсизлигини етарли даражажа таъминламагани учун прокурорлар тарафидан совуққонликда айбланмоқда.

БМТ 2010 йилда эълон қилган ҳисоботида Бҳутто ўлимининг олдини олиш мумкин эди, деган хулосани берган.

Зулфиқор шунингдек, 2008 йилда Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида амалга оширилган террор хуружи иштирокчилари ҳисобланган Лашкари Тоиба жанггари гуруҳи аъзоларига доир ишни ҳам тергов қилган. Мумбайдаги ҳужумда 166 киши ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG