Линклар

logo-print

Тамерлан Царнаевнинг майити яқинларига берилди


Тамерлан Царнаев 19 апрел куни, Бостон марафонидаги портлашлардан 4 кун ўтиб, полиция амалиёти пайтида ўлдирилган эди.

Тамерлан Царнаев 19 апрел куни, Бостон марафонидаги портлашлардан 4 кун ўтиб, полиция амалиёти пайтида ўлдирилган эди.

Бостон портлашларини уюштирганликда гумонланаётган Тамерлан Царнаевнинг майити яқинларига берилди. Массачусетс штати Жамоат хавфсизлиги департаменти матбуот вакилининг айтишича, 26 ёшли Царнаевнинг жасади унинг яқинлари ёллаган дафн этиш бюроси томонидан пайшанба куни Бостондаги ўликхонадан олиб кетилган.

Душанба куни АҚШ тиббий экспертиза бошқармаси вакиллари Царнаевнинг ўлими сабаблари аниқланганини маълум қилди. Лекин расмийлар майит унинг яқинларига берилмагунча ўлим сабаблари очиқланмаслигини айтиб келаётган эди.

Тамерлан Царнаев 19 апрел куни, Бостон марафонидаги портлашлардан 4 кун ўтиб, полиция амалиёти пайтида ўлдирилган эди. Марафондаги иккита портлашда уч киши ҳалок бўлган, 264 киши жароҳатланган эди.

Ака-укаларнинг кичиги Жоҳар Царнаев 19 апрел кунги амалиёт пайтида қўлга олинган. Унинг портлашларга алоқадорлиги судда исботини топса, 19 ёшли Жоҳар Царнаев ўлимга ҳукм қилиниши мумкин.

Этник чечен бўлган Царнаевларнинг онаси ўғилларига қўйилаётган айбловларни ёлғон, дея атамоқда.
XS
SM
MD
LG