Линклар

Қирғизистонда АҚШ ҳарбий учқичи ҳалокатга учради


KC-135 Stratotanker учқичи ҳавода бошқа самолётларга ёнилғи қуйиш учун мўлжалланган.

KC-135 Stratotanker учқичи ҳавода бошқа самолётларга ёнилғи қуйиш учун мўлжалланган.

Қирғизистон-Қозоғистон чегараси яқинида АҚШга қарашли ёнилғи ташувчи ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, KC-135 Stratotanker русумидаги самолёт жума куни тоғли минтақада жойлашган Чалдибар қишлоғи яқинида қулаган.

Вазирлик гувоҳларга таяниб, самолёт учга бўлиниб кетганини айтмоқда. Қутқарувчилар ҳодиса жойига етиб борган.

Хабарларга кўра, ҳарбий учқич Бишкек яқинидаги Манас халқаро аэропортидаги АҚШ ҳарбий транзит базасидан учиб кетгач, радарлардан йўқолган. Айтиишича, бир неча тонна ёнилғи ортилган самолёт Афғонистонга учиб кетаётган бўлган.

KC-135 Stratotanker учқичи ҳавода бошқа самолётларга ёнилғи қуйиш учун мўлжалланган.
XS
SM
MD
LG