Линклар

logo-print
Европа Комиссияси жорий йилда евроҳудуддаги рецессия даражаси кутилганидан ёмонроқ бўлишини маълум қилди.

Еврокомиссиянинг жума куни маълум қилишича, евроҳудуд ялпи ички маҳсулоти аввал кутилганидек, 0,3 фоиз эмас, 0,4 фоизга қисқарган. Ҳисоботда башорат қилинишича, евроҳудуднинг иккинчи йирик иқтисоди ҳисобланган Франция 0,1 фоизлик рецессияга шўнғийди.

Кейинги йилларда иқтисоди тушиб бораётган Грециянинг ялпи ички маҳсулоти яна 4,2 фоизга қисқаради, лекин 2014 йилда бироз ўсиши мумкин.

Айни пайтда Қибрис ялпи ички маҳсулоти жорий йилда 8,7 фоизга, келаси йилда эса 3,9 фоизга қисқариши башорат қилинмоқда.

Евроҳудуд бўйлаб ишсизлик даражаси, ўртача ҳисобда, 12,2 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда. Греция ва Испанияда эса бу кўрсаткич 27 фоизга чиқиши башорат қилинмоқда.

Айни пайтда, 2014 йилда евроҳудуд умумий иқтисоди 1,2 фоиз ўсиши мумкин.
XS
SM
MD
LG