Линклар

Бишкекда Жоҳар Царнаевни қўллаб-қувватловчи варақалар пайдо бўлди


19 ёшли Жоҳар Царнаев Қирғизистонда туғилиб ўсган ва кейинчалик Қўшма Штатларга кўчиб кетган.

19 ёшли Жоҳар Царнаев Қирғизистонда туғилиб ўсган ва кейинчалик Қўшма Штатларга кўчиб кетган.

Қирғизистон Давлат хавфсизлик қўмитаси Бостон марафонида портлашларни уюштирганликда гумон қилинаётган Жоҳар Царнаевни қўллаб-қувватловчи варақаларни ким тарқатгани юзасидан текширув олиб бормоқда.

Хавфсизлик қўмитаси жума куни эълон қилган баёнотда айтилишича, шу ҳафта пойтахт Бишкекда Царнаевнинг расми туширилган ва “Жоҳар бегуноҳ, Жоҳар ҳаққига дуо қилинг!” ёзуви туширилган варақалар пайдо бўлган.

Этник чечен бўлган 19 ёшли Царнаев Қирғизистонда туғилиб ўсган ва кейинчалик Қўшма Штатларга кўчиб кетган.

У 15 апрел куни акаси билан биргаликда Бостон марафони пайтида иккита портлашни уюштирганликда айбланмоқда. Портлашларда уч киши ҳалок бўлган 260дан ортиқ одам жароҳатланган.

Жоҳарнинг акаси 26 ёшли Тамерлан Царнаев 19 апрел куни полиция амалиёти пайтида ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG