Линклар

Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф яна ҳибсга олинди


Парвез Мушарраф нуфузли балуж етакчиси ўлимида ҳам айбланмоқда.

Парвез Мушарраф нуфузли балуж етакчиси ўлимида ҳам айбланмоқда.

Покистон полицияси собиқ президент Парвез Мушаррафни 2006 йилда нуфузли балуж етакчиси ўлдирилиши билан боғлиқ иш доирасида ҳибсга олди.

Прокурор Ҳасан Какарнинг айтишича, Балужистон вилояти полициясининг уч зобитидан иборат гуруҳ пайшанба куни Мушаррафни сўроқ қилишни бошлаган.

Тергов Наваб Акбар Бугтининг ўлдирилиши билан боғлиқдир. Балуж етакчиси 2006 йилнинг августида Мушарраф буйруғига кўра амалга оширилган ҳарбий амалиёт пайтида ўлдирилган эди.

Мушарраф аллақачон бошқа жиноий ишлар доирасида уй қамоғига олинган. Собиқ президент 2007 йилда нуфузли судъяларни ишдан четлаштириб, мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилиши ҳамда собиқ Бош вазир Беназир Бҳуттонинг ўлдирилиши билан боғлиқ ҳолатларда айбланмоқда.

Мушарраф парламент сайловларида қатнашиш учун март ойида муҳожиратдан Покистонга қайтган, лекин сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинмаган.
XS
SM
MD
LG