Линклар

Ўзбекистонда айрим маҳсулотларга акциз солиғи оширилди


Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб мамлакатга олиб кирилаётган бир қатор маҳсулот турларига белгиланган акциз солиғи миқдори кўпайтирилди.

Жума куни маҳаллий матбуотда эълон қилинган Ўзбекистон президенти қарорига биноан пиво маҳсулотлари учун акциз солиғи 100 фоизга оширилган ва бир литр пиво учун 1 длоллар 30 центдан кам бўлмаган миқдорда белгиланган.

Гўшт ва гўшт маҳсулотлари консервалари акцизи 50 фоиздан 70 фоизгача, сабзавот маҳсулотлари акцизи 30 фоиздан 50 фоизгача кўпайтирилган.

Бундан ташқари қарорда сигарет импорти учун бож тўлови миқдори ҳам кўпайтирилган. 1 майдан бошлаб импорт қилинаётган ҳар бир минг дона сигарет учун 5 доллар бож тўлови тўланади. Бундан аввал бу миқдор 3 долларни ташкил этар эди.
XS
SM
MD
LG