Линклар

Бишкекда жума куни ҳалокатга учраган АҚШ ҳарбий учоғи учувчиларини қидириш ишлари давом этмоқда.

KC-135 Stratotanker русумидаги учоқ жума куни тоғли минтақада жойлашган Чалдибар қишлоғи яқинида қулаган. Мазкур қишлоқ Бишкекдаги АҚШ ҳарбий ҳаво транзит марказидан 160 киломтер узоқликда жойлашган.

АҚШ расмийлари ҳозирча авиаҳалокат сабаблари номаълум эканини билдирмоқда. Учоқ экипажининг уч аъзоси бедарак йўқолган.

Хабарларга кўра, ҳарбий учқич Бишкек яқинидаги Манас халқаро аэропортидаги АҚШ ҳарбий транзит базасидан учиб кетгач, радарлардан йўқолган. Айтилишича, бир неча тонна ёнилғи ортилган самолёт Афғонистонга учиб кетаётган бўлган.

KC-135 Stratotanker учқичи ҳавода бошқа самолётларга ёнилғи қуйиш учун мўлжалланган.
XS
SM
MD
LG