Линклар

Покистонда жума куни парламент депутатлигига номзодлардан яна бири отиб кетилди.

Содиқ Замон Хаттак ўғли билан бирга Карачи шаҳридаги масжидлардан бирида жума намозини ўқиб чиққанидан сўнг ўлдирилган. У Халқ миллий партиясидан депутатликка номзод сифатида кўрсатилган эди.

Қотиллик учун масъулиятини толибон гуруҳи ўз зиммасига олди. Толибон вакили бундан буён ҳам дунёвий сиёсий партиялар вакилларига нисбатан ҳужумлар давом этиши ҳақида баёнот тарқатди.

Покистонда парламент сайловлари 11 май куни ўтказилади. Парламент сайловлари ўтказилиши эълон қилинган апрел ойидан бошлаб шу кунгача Покистондаги энг йирик Халқ Миллий партиясининг 40 дан ортиқ аъзоси ўлдирилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG